Бухорода Nexia чирпирак бўлди. Қурбонлар бор
Жамият
−
12 Февраль 2020
8949Жорий йилнинг 10 февраль куни Бухоро вилоятида юз берган йўл-транспорт ҳодисаси натижасида икки киши ҳаётдан кўз юмди. Бу ҳақда Тергов департаменти Матбуот хизмати хабар берди.
ЙТҲ тахминан соат 07:30 ларда “Хоразм-Бухоро” А-380 автомобиль йўлида содир бўлган. ҳайдовчи 24 ёшли А.Р. бошқарувидаги Nexia-2 русумли автомашинасида Ромитан туман ҳудудида ҳаракатланиб кетаётган вақтида, бошқарувни йўқотиши оқибатида йўлнинг чеккасига чиқиб кетган ва бир неча марта айланиб кетган.
Ушбу ЙТҲ оқибатида йўловчилар 49 ёшли У.М. ва 42 ёшли Д.А. ҳодиса жойида вафот этган. Ҳайдовчи ва 36 ёшли учинчи йўловчи Х.Ю. эса шифохонага мурожаат қилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Бухоро вилояти ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекининг 266-моддаси 3-қисми “а” банди (Одамлар ўлимига сабаб бўлган транспорт воситасини бошқарувчи шахс томонидан транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.