Бухорода мурувват интернатида болаларга жисмоний зўравонлик ишлатилгани айтилмоқда
3-саҳифа
−
06 Июль
5936Ижтимоий тармоқларда Бухородаги мурувват интернатида болаларга нисбатан жисмоний зўравонлик ишлатилгани ҳақида хабарлар тарқалди. Ҳолат юзасидан Болалар омбудсмани муносабат билдирди.
Қайд этилишича, ҳозирда ҳолат юзасидан Бухоро шаҳар ИИО ФМБ томонидан тергов-тезкор гуруҳи тузилиб, терговга қадар текширув ҳаракатлари бошланган. Муассаса ходимларига оид меҳнат муносабатларини ташкил этиш юзасидан хизмат текшируви тайинланган.
“Мурувват уйида тарбияланаётган вояга етмаганларга жисмоний зарар етганлигини аниқлаш юзасидан суд тиббий экспертизаси тайинланиб, унинг натижасига кўра ҳолатга ҳуқуқий баҳо берилади”, дейилади Болалар омбудсмани хабарида.
Шунингдек, ҳолат юзасидан қўшимча маълумот берилиши билдирилди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Жиззахда болаларни шафқатсизларча калтаклаган боғча тарбиячиси ишдан олинганди.
LiveБарчаси