Бухорода ҳаводан сув оладиган ускуна ўрнатилди
Жамият
−
14 Май 2019
4205Бухоро шаҳридаги 32 – Меҳрибонлик уйида дастлабки ҳаводан сув оладиган ноёб ускуна ўрнатилди.
Бу ҳақда Бухоро вилояти ҳокимлиги расмий сайтида хабар берилган.
Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги, Исроил давлатининг “Watergen Ltd” компанияси ҳамкорлигидаги лойиҳа асосида барпо этилган махсус генератор ҳаво намлигидан экологик тоза ичимлик сувини ҳосил қилади. Ускуна суткасига 900 литр сув чиқариш қувватига эга.
Хабарда айтилишича, ҳатто иқлими қуруқ, чўл ҳудудлардаги ерга яқин жойлашган бир квадрат километр атмосфера қатламида 20 минг тонна сув буғи мавжуд экан.
Ушбу ускуна синов тариқасида икки ой муддатга ўрнатилган. Бу каби инновацион қурилма Мўйноқ туманида ҳам ўрнатилиши кутилмоқда.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь