Бухорода иккинчи боласини ҳам ўлдирган аёл қўлга олинди
3-саҳифа
−
08 Октябрь
19445Ижтимоий тармоқларда Бухоро вилоятининг Бухоро шаҳрида аёл жорий йилнинг 4 октябрь куни ўзининг 3 ёшли фарзандини уриб ўлдиргани, асли Сурхондарë вилоятидан бўлган ушбу аёл бундан олдин яна бир боласини ўлдириб қамоқда ўтириб чиққани ва яна айни жиноятга қўл ургани ҳақида хабарлар тарқалди. QALAMPIR.UZ ҳодиса юзасидан Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов билан боғланди.
Маълум қилинишича, мазкур ҳолат юзасидан 4 октябрь куни Бухоро шаҳар прокуратураси томонидан аёлга нисбатан Жиноят кодексининг 97-моддаси (Қасддан одам ўлдириш) 2 - қисми ”в” банди билан жиноят иши қўзғатилган ва у ҳимоя ҳуқуқи таъминланган ҳолда Жиноят процессуал кодексининг 221-моддаси тартибида ушланган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Сурхондарё вилоятида 16 ёшли ўсмир опасини йигитлар билан учрашиб юрганликда айблаб, уни уриб ўлдирганди. 2008 йилда туғилган А.Д. “йигитлар билан муносабатга киришиб юрганлиги” важи билан 2006 йилда туғилган опасининг бошига ва танасининг турли жойларига таёқ ва металл жисм билан уриб тан жароҳати етказган. Оқибатда қиз воқеа жойида вафот этган.
Шунингдек, Наманган вилоятининг Поп туманида эркак қариндош оиланинг уч нафар аъзоси – она ва унинг икки нафар фарзандини пичоқлаб, ўлдирганди.