Сурхондарёда 16 ёшли йигит опасини уриб ўлдирди
3-саҳифа
−
14 Август
14592Сурхондарё вилоятида 16 ёшли ўсмир опасини йигитлар билан учрашиб юрганликда айблаб, уни уриб ўлдирди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов QALAMPIR.UZ’га маълум қилди.
Билдирилишича, жорий йилнинг 11 август куни Музработ туман ИИБ навбатчилик қисмига хабар келиб тушган. Унга кўра, 2008 йилда туғилган А.Д. “йигитлар билан муносабатга киришиб юрганлиги” важи билан 2006 йилда туғилган опасининг бошига ва танасининг турли жойларига таёқ ва металл жисм билан уриб тан жароҳати етказган. Оқибатда қиз воқеа жойида вафот этган.
Мазкур ҳолат юзасидан 11 август куни Музработ туман прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 97-моддаси (қасддан одам ўлдириш) 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, гумонланувчи жиноят процессуал кодексининг 221-моддаси тартибида ушланган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ синглисига севишини айтган болани “самосуд” қилган эркак қамалганди.
LiveБарчаси