Бухорода фоҳишахона очган рецидивист аёл аниқланди

3-саҳифа

image

Бухоро вилоятида уйида фоҳишахона ташкил қилиб, қўшмачилик жиноятини содир этган аёл қўлга олинди. У муқаддам одам савдоси билан боғлиқ жиноят бўйича судланган. Бу ҳақда вилоят ИИБ матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, шу йилнинг 30 март куни соат 15:30 ларда вилоят Ички ишлар бошқармаси ходимлари томонидан "Бухоро шаҳар ҳудудида фоҳишахона сақлаш борасидаги ҳолатларни олдини олиш ва унга қарши кураш" тадбири ўтказилган. Тадбир давомида Бухоро тумани “Урганжихона” қишлоғида яшовчи, 1988 йилда туғилган Р.Ҳ. муқаддам  Жиноят кодексининг 135-моддаси 2-қисми (одам савдоси) билан судланган бўлса-да, “мижоз” сифатида борган эркакнинг жинсий алоқа қилиши учун ғаразли ва бошқа паст ниятларда, моддий манфаатдор бўлиш мақсадида А.Д. исмли аёлни топиб бериб, бунинг эвазига ундан 500 минг сўм нақд пулларни олгани аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан ушбу рецидив аёлга нисбатан Жиноят кодексининг 131-моддаси 4-қисми (Қўшмачилик қилиш ёки фоҳишахона сақлаш) билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирги кунда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

фоҳишахона қўшмачилик

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг