Бухорода эр-хотин ва уларнинг фарзанди бўлган аттракцион узилиб кетди
Local
−
27 March 2023 40085 1 minute
Бухоро вилоятида эр-хотин ва уларнинг фарзанди ўтирган аттракцион узилиб, 6 метр узоқликка учиб кетди. Бу ҳақда вилоят ИИБ матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, Бухоро шаҳар Хўжағунжорий маҳалласида жойлашган “Сомонийлар” истироҳат боғи ҳудудидаги “Твистер” номли чархпалак аттракционидаги битта арғимчоқ ўз ўқи атрофидан чиқиб, тахминан 6 метр узоқликка учиб кетган. Ўша пайтда арғимчоқда бўлган Қ.С., унинг турмуш ўртоғи Х.А. ва уларнинг фарзанди Ф.А. тан жароҳати олгани аниқланган.
"Ҳозирги вақтда жабрланган фуқароларнинг саломатлиги яхши" дейилади хабарда
Ушбу ҳолат юзасидан Бухоро шаҳар ИИО ФМБ томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Намангандаги гуллар байрами тадбирида аттракцион болани қисиб қолган эди.
Live
AllPutin To'qaev bilan ham telefonlashdi
21 September
Qashqadaryoda 2300 yillik ossuariy topildi
21 September
Szinpin 10 yil deganda birinchi marta AQShga boradi
21 September
Shavkat Mirziyoev Vladimir Putinga maktub yo'lladi
21 September