Бухорода дрон сабаб ҳибсга олинган россиялик озод қилинди
Жамият
−
07 Февраль 2022
5038Бухоро аэропортида дрон сабаб ушланган Россия Федерацияси фуқароси Максим Лимарь озод қилинди. Бу ҳақда Россиянинг Ўзбекистондаги элчихонаси Матбуот хизмати маълум қилди.
Қайд этилишича, у 2022 йил 9 февралда Новосибирскка қайтишни режалаштирмоқда.
“Биз Ўзбекистон томонига ушбу масалани тезкорлик билан ҳал қилгани учун ўз миннатдорлигимизни билдирамиз”, дейилади хабарда.
Ўзбекистон ҳуқуқ-тартибот идоралари россияликнинг озод қилиниши бўйича ҳозирча ҳеч қандай маълумот бермади.
Эслатиб ўтамиз, Россия фуқароси Максим Лимарь 3 февраль куни Бухоро аэропортида Новосибирскка учиб кетиш вақтида аэропортда ушланганди.
Кейинроқ Бухоро вилояти Божхона бошқармаси вазиятга муносабат билдириб, россиялик блогерга тазйиқ бўлмаганини маълум қилди.
“Ўзавиация” агентлиги ҳам ҳолатга муносабат билдириб, Максим Лимарнинг дрони Ўзбекистонга олиб киришга рухсат берилган учувчиси учиш аппаратлари тоифасига кирмаслигини маълум қилди.
Маълумот учун, Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига биноан учувчисиз аппаратларни олиб кириш, сақлаш ёки улардан фойдаланиш учун 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси белгиланган.
LiveБарчаси