Бухорода бозор қурилишидаги 593 млн сўм талон-торож қилинди

Жамият

image

Бухоро вилоятининг Когон шаҳрида деҳқон бозори қурилишида йирик миқдорда талон-торожлик содир этилган. Бу ҳақда Бош Прокуратура ахборот хизмати QALAMPIR.UZ’га маълум қилди.

Ушбу масала юзасидан Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Когон шаҳар бўлими томонидан терговга қадар текширув ўтказилди. Аниқланишича, “С.Қурилиш” УК собиқ раҳбари М.Қ. “Соҳибкор деҳқон бозори” МЧЖда қурилган савдо дўконлари учун тўловлар тўлиқ тўланганлиги тўғрисида сохта маълумотларни тузиш орқали фуқаролар номига савдо дўконига эгалик қилиш ҳуқуқини берувчи ҳужжатларни олишга эришиб, “С.Қурилиш” УК манфаатларига 593,4 млн сўм зарар етказган.

Маълумотларга кўра, мазкур ҳолат юзасидан М.Қ. ва бошқаларга нисбатан Жиноят кодексининг 167-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Аввалроқ, Навоий вилоятида санитария ва эпидемиологик осойишталик маркази мансабдор шахслари ва бошқалар Молия вазирлигининг Навоий вилоятидаги инқирозга қарши курашиш жамғармасига ажратилган пул маблағлари талон-тарож қилингани ҳақида хабар берган эдик.
 


Мақола муаллифи

Теглар

бозор Бухоро Когон

Баҳолаганлар

42

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг