Навоийда СЭОМ мансабдорлари инқирозга қарши курашга ажратилган пулларни талон-тарож қилди
Жамият
−
30 Май 2020
9845Навоий вилоятида санитария ва эпидемиологик осойишталик маркази мансабдор шахслари ва бошқалар Молия вазирлигининг Навоий вилоятидаги инқирозга қарши курашиш жамғармасига ажратилган пул маблағлари талон-тарож қилингани аниқланди. Бу ҳақда Бош прокуратура Матбуот хизмати хабар берди.
Навоий вилояти санитария ва эпидемиологик осойишталик маркази мансабдор шахслари ва бошқалар олдиндан тил бириктириб, жамғарма томонидан ажратилган 5 млрд сўм маблағларнинг бир қисмини талон-торож қилиш мақсадида, “Т.” ва “I-P.” МЧЖдан кимёвий дизенфекция воситалари ҳамда инфекцияга қарши тиббий ҳимоя воситаларини қиммат нархларда харид қилишган. Улар шу орқали жами 222,3 млн сўмни растрата қилиш йўли талон-тарож қилиб, давлат бюджетига жуда кўп миқдорда зарар етказган.
Мазкур ҳолат юзасидан Навоий вилояти санитария ва эпидемиология осойишталик маркази мансабдор шахслари, “Т.” ва “I-P.” МЧЖ раҳбарлари ва бошқаларга нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Бухоро вилоятида Молия вазирлиги томонидан инқирозга қарши курашиш жамғармасига ажратилган 200 млн сўмдан ортиқ бюджет маблағлари талон тарож қилингани ҳақида хабар берган эдик.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь