Бухорода бош шифокор 204 млн сўмни талон-тарож қилди

Жамият 9065
image

Бухоро вилоятида Молия вазирлиги томонидан инқирозга қарши курашиш жамғармасига ажратилган 200 млн сўмдан ортиқ бюджет маблағлари талон тарож қилингани аниқланди. Бу ҳақда Бош прокуратура Матбуот хизмати хабар берди.

Бухоро вилоят санитария ва эпидемиологик осойишталик марказига пандемея шароитида дезинфекция воситаларини харид қилишда маҳсулотларни мақбул нархларда етказиб берувчи корхоналар билан тўғридан-тўғри шартнома тузиш имконияти берилди. 

Шунга қарамай, марказ бош врачи Б.Б. ва врач-дезинфекционисти А.Ҳ. олдиндан тил бириктириб, А.Ҳ.нинг ўзи таъсисчи бўлган “V-S” МЧЖ орқали 395,4 млн сўмлик 14,9 тонна гипохлорид кальций дезинфекция воситасини 600 млн сўмга, яъни 204,6 млн сўмга қиммат нархда харид қилганликлари аниқланиб, текширув давомида бош врач Б.Б. томонидан 202,5 млн сўм зарар қопланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Б.Б. ва А.Ҳ.га нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 316
Рейтинг: 2.9
t
×