Бухорода алимент тўлашдан 11 йил қочиб юрган ота бувисининг уйидан топилди
3-саҳифа
−
03 Июль
3485Бухорода алимент тўлашдан 11 йил қочиб юрган ота бувисининг уйидан топилди. Бу ҳақда Мажбурий ижро бюроси хабар берди.
Қайд этилишича, фуқаролик ишлари бўйича Ғиждувон туманлараро судининг қарздор Ж.А. дан ундирувчи Г.Р. фойдасига икки нафар фарзанди таъминоти учун қарздорнинг иш ҳақи ва бошқа даромадларининг 1/3 қисми миқдорида алимент ундириш тўғрисида ҳужжати бўлиб, унда алимент тўловлари ойма-ой тўлов қилиниши белгиланган. Аммо қарздор яшаш уйидан чиқиб кетиб, тўловларни вақтида тўламаганлиги сабабли унга нисбатан қидирув эълон қилинган.
Билдирилишича, қарздор 11 йил Россия Федерациясида бўлиб, қайтиб келгач, Ғиждувон туманида бувисининг яшаш хонадонида яшириниб юрган. Бошқарманинг қидирув шуъбаси томонидан олиб борилган тадбирда қарздор топилиб, тегишли чора кўриш учун давлат ижрочисига топширилган.
“Қарздор отанинг алимент тўловларидан бўлган қарзи қайта ҳисоб-китоб қилинганда жорий йилнинг июнь ҳолатига кўра 130,6 млн сўмни ташкил қилган. Ҳозирда, қарздорга нисбатан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, кўриб чиқиш учун тегишли судга юборилиб, 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси қўлланилди”, дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Фарғонада алимент тўлашдан қочиб юрган ота тунги клубдан топилганди.
LiveБарчаси