Бухорода 51 ёшли аёл ўзини 8-қаватдан ташламоқчи бўлди

3-саҳифа

image

Бугун, 3 май куни Бухорода 51 ёшли аёл ўзини қурилиши тугалланмаган бинонинг 8-қаватидан ташламоқчи бўлди. Бу ҳақда Бухоро вилояти ИИБ хабар берди.

Маълум қилинишича, соат 10:00 ларда Бухоро шаҳар Ф.Хўжаев маҳалласида яшовчи, 51 ёшли аёл турли ички кечинмалар таъсирида, руҳиятида келиб чиққан ўзгаришлар сабабли, Иброҳим Мўминов кўчасида жойлашган 8 (саккиз) қаватли қурилиши тугалланмаган бинонининг 8-қаватидан ўзини пастга ташлаб жонига қасд қилмоқчи бўлган.

Воқеа жойига Бухоро шаҳар ИИО ФМБ 2-сон Ички ишлар бўлими Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлими профилактика катта инспектори Иззат Мирзаев тезкорлик билан етиб борган. Инспектор аёл билан тушунтириш олиб бориб, нохуш якун топиши мумкин бўлган ҳолатнинг олди олиниб, аёлнинг ҳаёти қутқариб қолган.

Ҳозирда ушбу аёлга Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси хотин-қизлар билан ишлаш бўйича бўлим ҳамда психологлар гуруҳи психолог ходимлари, бошқа мутасадди идоралар масъуллари томонидан тиббий-психологик ёрдам кўрсатилиб, воқеа сабаблари ўрганилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Бухоро

Баҳолаганлар

224

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг