Бухорода 20 киши коронавирусдан буткул даволанди
Жамият
−
16 Апрель 2020
4509Бугун, 16 апрель куни Бухоро вилояти юқумли касалликлар шифохонасидан яна 20 нафар бемор буткул соғайди. Улар вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси масъуллари иштирокида реабилитацияга кузатилди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.
Тузалганларнинг барчаси чартер рейс орқали Туркиядан Бухорога келишган бўлиб, “Ситораи Моҳи Хоса” санаторийсида карантинга олинган эди. Коронавирус инфекцияси тасдиқлангач, вилоят юқумли касалликлар шифохонасига жойлаштирилган. Беморларнинг 10 нафари эркак, 10 нафари аёллардир. Улардан 11 нафари Тошкент шаҳри, 4 нафари Самарқанд вилояти, 2 нафари Жиззах вилоятидан, Қашқадарё, Навоий ва Тошкент вилоятларидан эса 1 нафарни ташкил этади. Улар орасида энг ёши каттаси 57 ёшда бўлса, энг ёши кичиги 21 ёшда.
Беморларнинг дарддан фориғ бўлишида, шубҳасиз, мазкур шифохона тиббиёт ходимларининг бирдамликда олиб борган самарали даволаш муолажалари муҳим аҳамият касб этди. Вилоят юқумли касалликлар шифохонасидан шу пайтга қадар 8 нафар бемор соғайган бўлса, эндиликда улар 28 нафарга етди.
Айни пайтда қадар мамлакатимиз бўйлаб коронавирус инфекциясидан жами 127 нафар бемор тўлиқ соғайди.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда коронавирусни юқтириб олиш билан боғлиқ илк ҳолат жорий йилнинг 15 март куни қайд этилган эди. Айни вақтгача вирус юқтирганлар 1349 нафарга етди. Бугунгача касалланганларнинг 4 нафари вафот этган.
Қадрли юртдошлар, карантин даврида зарурат бўлмаса, кўчага чиқманг. Вақтни оилангиз, фарзандларингиз даврасида ўтказинг. Унутманг, #UydaHayotBor
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь