Бухорода 20 болани Damas’га юклаб кетаётган ҳайдовчи ушланди (видео)
3-саҳифа
−
31 Май 2025 3960 1 дақиқа
Бухоро вилоятининг Жондор туманида икки ҳолатда Damas машинасига 20 ва 16 нафар болани юклаб, боғчага олиб кетаётган ҳайдовчилар тўхтатиб қолинди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги хабар берди.
Маълум қилинишича, ҳайдовчи йўловчи ташиш қоидаларига зид равишда, бир ўриндиққа 3-4 нафар болани ўтказган.
Қолаверса, туманнинг яна бир ҳудудида Damas автомашинасида 16 нафар болани ташилаётгани аниқланган. Бундай ҳолатга йўл қўйгани учун мактабгача таълим ташкилотининг мутасаддилари, ҳайдовчилар ва болаларнинг ота-оналарига тушунтиришлар берилган.
Икки ҳолатда ҳам ҳайдовчилар ўз қилган ишларидан афсусда эканлиги ва бу ишни қайта такрорланмаслигини билдирган. Қолаверса, уларга қонун доирасида чоралар кўрилган.
Шу билан бирга, иккала мактабгача таълим ташкилотида ҳам тарбияланаётган болаларнинг ота-оналари иштирокида муҳокамалар олиб борилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Сурхондарё вилоятининг Денов туманида жойлашган хусусий боғчалардан бири Damas’да 32 нафар вояга етмаган болаларнинг ҳаётини хавфга қўйиб, манзилига олиб бораётган вақтда тўхтатиб қолинганди.
Live
БарчасиЭрдўған Саудияга борди
03 Февраль
Путин “қора шаҳзода” билан телефонлашди
03 Февраль
Қашқадарёда ЙПХ машинаси ёниб кетди
03 Февраль