Бухорода ҳокимлар жазоланди: 5 нафари “ҳайфсан”, 2 нафари жарима билан “сийланди”

Жамият

image

Бухоро вилоятида фуқаролар мурожаати билан ишлашда сусткашликка йўл қўйган 5 та туман ҳокимига “ҳайфсан” берилди, 2 та туман ҳокими эса иш ҳақининг 20 фоиз миқдорида жарима тўлайдиган бўлди.

Бухоро вилояти ҳокими томонидан имзоланган фармойишга кўра, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг фуқаролар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва мурожаатлар билан ишлаш масалалари бўйича маслаҳатчиси бўлинмалари томонидан Бухоро вилоятида аҳоли мурожаатлари билан ишлашнинг ҳолати ўрганиб чиқилган. Ўрганиш якунлари бўйича тузилган маълумотномада вилоят, туман ва шаҳарлар ҳокимликларида Ўзбекистон Республикасининг “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Қонуни талабларига риоя этилмаслик ҳолатларига йўл қўйилганлиги қайд этилган. 

Шу сабабдан фуқароларнинг мурожаатлари билан ишлашга эътиборсизлик билан қараганлиги учун:

•    Қоровулбозор тумани ҳокими А.Остонов;
•    Вобкент тумани ҳокими Ф.Умаров;
•    Когон тумани ҳокими М.Эсанов;
•    Пешку тумани ҳокими В.Қаҳҳоров;
•    Бухоро тумани ҳокими Х.Жўраевга “ҳайфсан” интизомий жазоси қўлланилди.

Шунингдек, Жондор тумани ҳокими С.Ҳикматов ва Шофиркон тумани ҳокими Ш.Ҳакимовга ойлик иш ҳақининг 20 фоизи миқдорида жарима солинди. Бухоро шаҳри ҳокими Ж.Носиров қаттиқ огоҳлантириди.

Аввалроқ, Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев пойтахтнинг Мирзо Улуғбек тумани ҳокими Шавкатбек Турдиевич Эргашев, Юнусобод тумани ҳокими Жаҳонгир Баҳодирович Иброҳимов ва Янгиҳаёт тумани ҳокими Ҳаёт Илясович Иноғамовга “ҳайфсан” берганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

287

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг