Жаҳонгир Ортиқхўжаев Тошкентнинг 3 та тумани ҳокимига “ҳайфсан” берди
Жамият
−
22 Сентябрь 2021 12454 1 дақиқа
Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев пойтахтнинг учта тумани ҳокимларига “ҳайфсан” берди. Шаҳар раҳбарининг тегишли фармойиши “e-qaror” порталида жойлаштирилди.
Фармойишга мувофиқ, Мирзо Улуғбек тумани ҳокими Шавкатбек Турдиевич Эргашев, Юнусобод тумани ҳокими Жаҳонгир Баҳодирович Иброҳимов ва Янгиҳаёт тумани ҳокими Ҳаёт Илясович Иноғамовга Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 181-моддасига асосан “ҳайфсан” интизомий жазо чораси қўлланилган.
Бунга мазкур ҳокимлар жорий йил биринчи ярим йилликда саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмларини камайтиришга йўл қўйгани сабаб бўлган.

Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь