Бухоро ва Навоийда ҳарорат рекордлари янгиланди

Бу қизиқ

−

image

Кеча, 8 ноябрь куни Бухоро ва Навоий шаҳарларида ҳаво ҳарорати сўнгги 34 йил давомида кузатилмаган даражага етди. Ҳар икки шаҳарда ҳам 1992 йилда қайд этилган ҳарорат рекорди янгиланди. Бу ҳақда Ўзгидромет хабар берди.

Қайд этилишича, Бухоро шаҳрида максимал ҳаво ҳарорати 30,6 даражани ташкил этган. Бу 1992 йилда қайд этилган 29,5 даражали кўрсаткичдан 1,1 даражага юқори бўлган.

Навоий шаҳрида эса ҳаво ҳарорати 30 даражагача кўтарилган. Ушбу кўрсаткич 1992 йилда қайд этилган 28,7 даражали ҳароратдан 1,3 даражага юқори бўлган.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг