Бухоро ССБга бошлиқ тайинланди
Жамият
−
25 Октябрь
4629Элёр Дониёрович Олтиев Бухоро вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.
Қайд этилишича, Элёр Олтиев 2011 йил Тошкент педиатрия тиббиёт институтининг бакалавриат босқичини, 2017 йил Бухоро давлат тиббиёт институтининг клиник ординатурасини тамомлаган. Меҳнат фаолиятини бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасасида бошлаган.
Турли йилларда Бухоро вилояти соғлиқни сақлаш бошқармасида бош мутахассис, бўлим бошлиғи, Когон шаҳар ва Қоракўл туман тиббиёт бирлашмалари бошлиғи, шунингдек Болалар миллий тиббиёт маркази директорининг ҳудудлар билан ишлаш бўйича ўринбосари, Соғлиқни сақлаш вазирлигида бошқарма бошлиғи ўринбосари, бўлим бошлиғи каби қатор масъул лавозимларда ишлаган.
Тайинловга қадар Элёр Олтиев Миллий тиббиёт маркази директорининг ҳудудлар билан ишлаш бўйича ўринбосари сифатида фаолият кўрсатиб келаётган эди.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Маҳмарасул Дўсматович Умаров Жиззах вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланганди.
LiveБарчаси