Бухоро ИИБга бошлиқ тайинланди
Жамият
−
24 Февраль 2023
9272Полковник Миржамол Юлдошевич Миролимов Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди. Бу ҳақда бугун, 24 февраль куни Бухоро вилоятида Ички ишлар вазири, генерал-лейтенант Пўлат Бобожонов томонидан ўтказилган ички ишлар органларининг хизмат фаолиятига оид тезкор йиғилишда маълум қилинди.
Тайинловга қадар Миржамол Миролимов Ички ишлар вазирлиги Тезкор-қидирув департаментида бошқарма бошлиғи лавозимида фаолият юритган.
Шунингдек, йиғилишда Бухоро вилоятида ўтган йилнинг ҳисобот даврида жиноятчиликка қарши кураш масалалари, жамоат хавфсизлиги концепциясида белгиланган вазифаларнинг ижроси, ҳуқуқбузарликларни барвақт олдини олиш, хизмат интизоми ва қонунийликка риоя этилиши ҳамда бошқа йўналишларда амалга оширилган ишлар танқидий муҳокама этилган.
Эслатиб ўтамиз, кеча 23 февраль куни полковник Шавкат Раҳмонов Ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари – Тезкор-қидирув департаменти бошлиғи лавозимига тайинлангани эълон қилинган. Шунингдек, Наманган вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи лавозимига полковник Шуҳрат Алиев тасдиқланган эди.
LiveБарчаси