Бухоро ИИБ ходимлари наркотик савдосига аралашгани аниқланди

3-саҳифа

image

Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармасининг икки нафар офицер ходими қўлга олинди. Бу ҳақда Ички ишлар вазири матбуот котиби Шоҳрух Ғиёсов маълум қилди.

Билдирилишича, жорий йилнинг 16 март куни ушбу икки ходим гиёҳванд моддаларнинг ноқонуний айланмасига аралашгани аниқланиб, ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда ўтказилган тезкор тадбир давомида жиноят устида ушланган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 25-моддаси, 273-моддаси 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Бухоро ИИБ наркотик савдоси

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг