Балида ўзбекистонликлар наркотик савдосида гумонланиб, ҳибсга олинди
Олам
−
30 Май 2023
7395Индонезиянинг Бали оролида халқаро наркотик савдоси билан шуғулланувчилар тармоғи фош этилди ҳамда ушбу жиноятда гумонланиб, Россия ва Ўзбекистоннинг бир неча фуқаролари ҳибсга олинди. Бу ҳақда Бали полициясига таяниб, Индонезиянинг "Kompas" портали хабар берди.
Маълум қилинишича, ҳибсга олинганларнинг икки нафари россиялик, шунингдек, Ўзбекистоннинг икки фуқароси А.Б. ва М.Х. ҳам ҳибсга олинган.
“Полиция ходимлари 1678 грамм марихуана, 67 грамм гашиш ва учта пневматик тўппонча кўринишидаги далилларни мусодара қилган. А.Б. кўрсатма олганини ва буюртма берган хорижликларга гиёҳванд моддалар етказиб берганини тан олди”, деб ёзган манба.
Кейинчалик, ўзбекистонлик М.Х. Керобокан туманидаги виллалардан бирида полиция томонидан қўлга олинган. Ходимлар ушланган шахсдан марихуана, гашиш ва кокаинни мусодара қилган.