“Бухоро ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” АЖга иш қўзғатилди (видео)
Crime
−
12 July 2024 8396 1 minute
Бухоро вилоятида жойлашган “Баҳоуддин Нақшбанд” ёдгорлик мажмуасига ҳисобланган қўшимча тўлов юзасидан “Бухоро ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” АЖга нисбатан иш қўзғатилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси хабар берди.
Маълум қилинишича, ёдгорлик мажмуаси марказининг электр тармоқлари амалда белгиланган тарифга нисбатан қўшимча тўлов ҳисобланаётганлигидан норози бўлиб йўллаган мурожаатига асосан олиб борилган ўрганишлар жараёнида акциядорлик жамияти томонидан “Баҳоуддин Нақшбанд” ёдгорлик мажмуаси марказига етказиб берилган электр энергия учун юритилган ҳисоб-китобларда амалдаги қарор талабларига риоя қилинмагани ҳамда белгиланган тарифларни ошириб қўллаш ҳолати аниқланган.
Оқибатда, мажмуага нисбатан 115 миллион сўмлик қўшимча тўлов ҳисоблангани маълум бўлди.
Шу муносабат билан, қонунчиликда белгиланган тартибда “Бухоро ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” АЖга нисбатан белгиланган тартибда иш қўзғатилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда электр ҳисоблагичлар истеъмолчилардан ортиқча киловатт учун пул олгани ҳақида хабарлар тарқалганди. Энергетика вазирлиги эса бу хабарлар мутлақо нотўғри эканлигини айтиб чиққанди.
Live
AllPutin To'qaev bilan ham telefonlashdi
21 September
Qashqadaryoda 2300 yillik ossuariy topildi
21 September
Szinpin 10 yil deganda birinchi marta AQShga boradi
21 September
Shavkat Mirziyoev Vladimir Putinga maktub yo'lladi
21 September