Бўкада тиббий хизмат машинасида арча ташилди

3-саҳифа

image

Ижтимоий тармоқларда Тошкент вилояти Бўка туманида тез тиббий ёрдам машинасида арча ташилаётгани акс этган сурат тарқалди. Ҳолат юзасидан вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармаси муносабат билдирди.

Қайд этилишича, ушбу суратдаги Damas автомобили тез тиббий ёрдам автомашинаси эмас, балки Бўка тумани Марказий оилавий поликлиника учун ажратилган “Тиббий хизмат” автомашинаси ҳисобланади. Ушбу машина аҳолига тез тиббий ёрдам хизматини кўрсатмайди.

Маълум қилинишича, Соғлиқни сақлаш вазирининг буйруғида тиббий хизмат махсус автомашиналаридан тиббиёт муассаларида, поликлиникаларда, туғруқхоналарда, қон хизмати, вазирлик тизимидаги тиббиёт олий ўқув юртларида, илмий-амалий тиббиёт марказлари ва уларнинг клиникаларида, суд-тиббиёт экспертиза бюроларида, санаторияларда ва тизимдаги бошқа муассасаларда тиббий хизмат ишларида фойдаланилиши белгиланган.

“Ушбу ҳолатни ўрганиш учун Тошкент вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси томонидан ишчи гуруҳ ташкил этилди ҳамда қонун бузилишига йўл қуйган мутасадди раҳбарлар ва уларнинг ходимларига интизомий жазо чоралари кўрилишини маълум қиламиз”, дейилади хабарда.


Мақола муаллифи

Теглар

Damas тез ёрдам машинаси

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг