Буқа ўзбекистонликни сузиб ўлдирди
Олам
−
14 Октябрь 2019
11022Кеча, 13 октябрь куни Россиянинг Ленинград вилояти Виборг туманида Ўзбекистон фуқароси бахтсиз ҳодиса қурбони бўлди.
Ганино қишлоғида буқа ўтлоқда чўпонни сузиб ўлдирди. Қурбон ишлаш учун келган 55 ёшли ўзбекистонлик бўлган. Бу ҳақда полицияга 62 ёшли аёл хабар берди.
Гувоҳ буқа қурбонни шоҳи билан улоқтираётганини кўрганини айтган. У жониворнинг юзида қонни кўргач, буқани чалғитиш учун унга тош ва таёқ улоқтира бошлаган. Бироқ ҳайвон унга эътибор бермаган.
Жонивор қурбоннинг ёнидан кетганида гувоҳ эркакнинг ёнига келган ва унинг ёнбоши йиртилиб кетганини кўрган. Афсуски, ўзбекистонликда тириклик белгилари сезилмаган.
LiveБарчаси
Эртадан Тошкентдаги 8 та кўчаларда ҳаракатланиш чекланади
07 Ноябрь 2023
Фарғонада қиймати 76 млн сўмлик “паққиллоқлар” ушланди
07 Ноябрь 2023
Шавкат Мирзиёев Қатар собиқ бош вазирини қабул қилди
07 Ноябрь 2023
Фаластин Бош вазири Муҳаммад Штае Ғазодаги уруш сабаб ҳалок бўлган болалар ҳақида гапираётиб йиғлаб юборди
07 Ноябрь 2023