Бугуннинг ўзида коронавирусга қарши вақцинанинг иккинчи партияси келтирилди
Жамият
−
13 Сентябрь 2021
3617Бугун, 13 сентябрь куни Ўзбекистонга Польшадан 252 минг доза AstraZeneca вакцинаси олиб келинди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.
Бунга қадар ушбу вакцинадан мамлакатга:
- 17 мартда 660 000 доза;
- 16 июнда 50 000 доза;
- 14 августда 276 480 доза;
- 11 сентябрда 356 000 доза келтирилганди.
Бундан ташқари, бугун, 13 сентябрь куни Ўзбекистонга АҚШ ва Европада тан олинган 1 200 000 дозадан ортиқ Pfizer/BioNTech вакцинаси олиб келинди.
Шундай қилиб, Ўзбекистонга келтирилган жами вакцина 24 254 540 дозани ташкил қилмоқда.
Улардан:
- 1 594 480 дозаси AstraZeneca,
- 18 000 000 миллион дозаси ZF-UZ-VAC2001,
- 460 000 дозаси “Sputnik V”,
- 3 000 060 дозаси Moderna,
- 1 200 000 дозаси Pfizer/BioNTech вакцинасидир.
LiveБарчаси
Эртадан Тошкентдаги 8 та кўчаларда ҳаракатланиш чекланади
07 Ноябрь 2023
Фарғонада қиймати 76 млн сўмлик “паққиллоқлар” ушланди
07 Ноябрь 2023
Шавкат Мирзиёев Қатар собиқ бош вазирини қабул қилди
07 Ноябрь 2023
Фаластин Бош вазири Муҳаммад Штае Ғазодаги уруш сабаб ҳалок бўлган болалар ҳақида гапираётиб йиғлаб юборди
07 Ноябрь 2023