Ўзбекистонга АҚШ ва Европада тан олинган вакцина олиб келинди

Жамият

image

Бугун, 13 сентябрь куни Тошкент халқаро аэропортига 1 200 000 дозадан ортиқ Pfizer/BioNTech вакцинаси юкланган самолёт келиб қўнди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.

Айни пайтда Ўзбекистонда ZF-UZ-VAC2001, AstraZeneca, “Спутник V” ва Moderna вакциларидан фойдаланилмоқда. Pfizer/BioNTech вакцинаси Ўзбекистонда қўлланилаётган 5-вакцина бўлди.

Шундай қилиб, мамлакатга келтирилган жами вакцина 24 002 540 дозани ташкил қилмоқда.

Улардан:

•    1 342 480 дозаси AstraZeneca,
•    18 000 000 миллион дозаси ZF-UZ-VAC2001,
•    460 000 дозаси “Спутник V”, 
•    3 000 060 дозаси Moderna,
•    1 200 000 дозаси Pfizer/BioNTech вакцинасидир.

Айни кунгача Ўзбекистонда жами 16 861 167 доза вакцинадан фойдаланилиб, тўлиқ эмланган фуқаролар 3 121 019 нафарни ташкил қилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

вакцина

Баҳолаганлар

261

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг