Бугундан пойтахтнинг айрим кўчалари ёпилади
Жамият
−
10 Октябрь 2023
6965Бугун, 10 октябрь кунидан Тошкент шаҳрининг айрим кўчалари вақтинча ёпилади. Бу ҳақда пойтахт ҳокимлиги хабар берди.
10 октябрдан 30 октябргача иссиқлик мавсумига тайёргарлик доирасида Яшнобод туманида қуйидаги кўчалар бўйлаб автомобиль йўл қатновининг маълум қисмини ёпган ҳолда тармоқ қувурларини ўтказиш ишларини олиб боради:
- Ашрафий ва Иззат кўчалари чорраҳасидан Бирлашган ва Иззат кўчалари чорраҳасигача – диаметри 600 мм ва узунлиги 60 м қувурлар алмаштирилади.
- Автомобиль қатнов йўли Ашрафий ва Иззат кўчалари чорраҳасидан Бешариқ ва Иззат кўчалари чорраҳасигача ёпилади.
Мазкур ишлар иссиқ сув таъминоти истеъмолчиларига чекловларсиз амалга оширилади.
LiveБарчаси