Бугун Жалолов, Дўсматов ва Мўйдинхўжаев олтин медаль учун рингга чиқади

Спорт

image

Бугун, 13 май куни Тошкент шаҳрида ўтказилаётган бокс бўйича катталар ўртасидаги Жаҳон чемпионатининг финал жанглари старт олади.

Жаҳон чемпионати финалларининг дастлабки кунида 3 нафар ўзбекистонлик боксчи олтин медаль учун рингга кўтарилади. -67 кг да Асадхўжа Мўйдинхўжаев, -51 кг да Ҳасанбой Дўсматов ва +92 кг да Баҳодир Жалолов жаҳон чемпионлиги учун жанг қилади.

Мусобақада олтин медални қўлга киритган спортчилар 200 минг АҚШ доллари, кумуш медаль соҳиблари эса 100 минг АҚШ доллари билан мукофотланади.

13 май куни рингга кўтариладиган ўзбек боксчилари:

-67 кг: Асадхўжа Мўйдинхўжаев - Дулат Бекбауов (Қозоғистон);

-51 кг: Ҳасанбой Дўсматов - Билал Беннама (Франция);

+92 кг: Баҳодир Жалолов - Алехандро Арзола Лопес (Куба).

Айтиш жоиз, жанглар 17:00 дан бошланади.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳодир Жалолов Жаҳон чемпионати Ҳасанбой Дўсматов

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг