Бугун еврокубоклардаги дастлабки финал
Спорт
−
29 Май 2019 4795 1 дақиқа
Бугун, 29 май куни Озорбайжон пойтахти Боку шаҳрида Европа лигасининг бу мавсуми финал учрашуви ўтказилади.
Баҳсда Лондоннинг икки клуби “Челси” ва “Арсенал” бош соврин учун майдонга тушишади. Учрашув Тошкент вақти билан соат 00:00 да бошланади.
Маълумот учун, “Челси” ва “Арсенал” жорий мавсумда учинчи бор тўқнаш келмоқда. Бундан олдинги ўйинларда томонлар бир мартадан ғалаба қозонишган.

Live
Барчаси