Бугун Ерда жуда кучли магнит бўрони кузатилади

Олам

image

2025 йил ва сўнгги бир неча йил ичидаги энг кучлиларидан бири бўлган магнит бўрон Ерда бугун, 7 ноябрь куни содир бўлиши кутилмоқда. Бу ҳақда Россия Фанлар академияси космик тадқиқотлар институти Қуёш астрономияси лабораторияси хабар берди.

Хабарда айтилишича, бугун, 7 ноябрь куни 2025 йилнинг энг кучли геомагнит бўрони, шунингдек, охирги бир неча йил ичидаги энг кучлиларидан бири Ерга таъсир қилади. Лаборатория маълумотига кўра, плазма ҳаракатининг модели 2024 йил 11–12 май кунлари G5 даражасидаги магнит бўрон олдидан кузатилган ҳолатга жуда ўхшаш. Шу пайтда Ерга бир нечта Қуёш портлашлари келиб, йўлда бирлашиб рекорд даражадаги тузилма ҳосил қилган эди.

Ер магнит майдонидаги безовталик даражаси (кучланиш) беш даражали шкалада ўлчанади: G1 – заиф, G5 – “экстремал кучли”.

6 ноябрь кечаси юз берган плазма зарядини ҳисобга олмаган ҳолдаги прогноз бўрон даражасини G3–G4 даражасида кўрсатмоқда, аммо кун давомида ҳисоб-китоблар янгиланганда, бу даража катта эҳтимол билан G4–G5 оралиғига кўтарилиши кутилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

магнит бўрони

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг