Бугун ЕЧЛнинг янги мавсумига қуръа ташланади

Спорт

image

Бугун, 27 август куни Монакодаги “Гримальди Форум” мажмуасида 2026-2027 йилги Чемпионлар лигаси умумий босқичига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтади. Маросим Тошкент вақти билан 21:00 да бошланади.

Умумий босқичда 36 та жамоа иштирок этади. Қуръа натижасида ҳар бир клубнинг саккизта рақиби аниқланади – жамоалар тўртта учрашувни ўз майдонида, яна тўрттасини сафарда ўтказади.

Қуръа жараёнида иштирокчилар тўрт саватга ажратилган. “Реал”, “Барселона”, “Манчестер Сити”, “Ливерпуль”, “Арсенал”, “Бавария”, “Интер” ва амалдаги чемпион ПСЖ биринчи саватдан жой олган. Озарбайжоннинг “Сабаҳ” клуби эса тўртинчи саватдан ўрин олди.

Умумий босқичнинг биринчи тур ўйинлари 8-10 сентябрь кунлари ўтказилади. Кейинги турлар октябрь, ноябрь ва декабрь ойларида, сўнгги – саккизинчи тур эса 2027 йил 27 январь куни бўлиб ўтади.

Якуний жадвал ва ўйинларнинг аниқ санаси ҳамда бошланиш вақтлари UEFA томонидан жорий йилнинг 29 августга қадар эълон қилиниши кутилмоқда.

Умумий босқич якунида жадвалдаги энг яхши 8 та жамоа тўғридан тўғри 1/8 финалга йўл олади. 9-24-ўринларни эгаллаган клублар эса плей-оффда иштирок этиб, қолган саккизта 1/8 финал йўлланмаси учун курашади.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг