Бугун Ўзбекистоннинг 7 ҳудудида чанг-тўзон бўлади
Бу қизиқ
−
10:40 1249 1 дақиқа
Бугун, 14 август куни Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида, жумладан Тошкент шаҳрида кучли шамол ва баъзи жойларда чанг-тўзонлар кузатилиши мумкин. Бу ҳақда Ўзгидромет хабар берди.
Маълум қилинишича, кундуз куни Қорақалпоғистон Республикаси, Бухоро, Навоий, Қашқадарё, Самарқанд ва Тошкент вилоятларининг айрим жойларида шамол тезлиги 13-18 м/с гача кучайиши, чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин.
Шунингдек, пойтахтда шамол тезлиги 11-13 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин.
Live
Барчаси