Бугун ўзбекистонлик профессионал боксчи Россияда рингга кўтарилади

Спорт

image

Бугун, 25 апрель куни Россия Федерациясининг Уфа шаҳрида жойлашган “Wrestling Palace” мажмуасида IBA Pro 3 профессионал бокс оқшоми бўлиб ўтади ва мусобақада ўзбекистонлик чарм қўлқоп устаси Ҳавасбек Асадуллаев ҳам рингга кўтарилади. Бу ҳақда Ўзбекистон Профессионал бокс федерацияси матбуот хизмати хабар берди.

Асадуллаев Россия вакили Алан Хугаевга қарши баҳс олиб боради. 

Кеча, 24 апрель куни боксчилар турнир олдидан вазн ўлчаш маросимида қатнашиб, яримўрта вазн меъёрини бажарди.

25 ёшли Асадуллаев учун профессионал боксдаги тўртинчи жангини ўтказади. У бундан аввалги барча жангларда ғалаба қозонган. Иккита жангида рақибларини муддатидан аввал таслим этган. Асадуллаев профбоксдаги сўнгги жангини 2022 йил июнь ойида Турсунбой Абдулҳакимовга қарши ўтказиб, зафар қучган.

26 яшар Алан Хугаев ҳисобида эса 19 та ғалаба бор. У ғалабаларнинг 9 тасини муддатидан илгари қўлга киритган. Бугунги бокс оқшоми Тошкент вақти билан соат 18:00 да бошланади.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия бокс Ҳавасбек Асадуллаев Алан Хугаев

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг