Бугун ўзбекистонлик олимпиячилар Африка термаси билан куч синашади
Спорт
−
07 Июнь
6520Бугун, 7 июнь куни футбол бўйича Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси ўртоқлик ўйинида Африканинг Мали жамоаси билан баҳс олиб боради.
Темур Кападзе шогирдлари Олимпиада олдидан тайёргарлик кўриш учун малиликларга қарши 2 та ўйинда майдонга тушади. Жамоаларнинг 2-ўйини 10 июнь кунига белгиланган.
Қайд этиш жоиз, Мали Олимпия терма жамоаси ҳам Парижда ўтказиладиган Олимпиада ўйинларида иштирок этади.
Маълумот учун, Ўзбекистон-Мали ўртасидаги ҳар икки ўйин соат 19:00 да старт олади. Ҳар икки учрашувга Тошкент шаҳридаги “Бунёдкор” стадиони мезбонлик қилади.
LiveБарчаси