Бугун ўзбекистонлик боксчилар 12 та олтин медаль учун рингга чиқади
Спорт
−
26 Февраль 2023
12363Бугун, 26 февраль куни Болгариянинг София шаҳрида ўтказилаётган бокс нуфузли “Странжа” турнири якунланади. Мусобақанинг охирги кунида 12 нафар ўзбекистонлик боксчи олтин медаль учун баҳс олиб боради.
Жумладан, Олимпиада чемпионлари Ҳасанбой Дўсматов ва Баҳодир Жалолов, жаҳон чемпиони Миразизбек Мирзаҳалилов ҳам чемпионлик учун рингга кўтарилади, шунингдек, Шодиёржон Мелиқўзиев, Адҳамжон Муҳиддинов, Мужибилло Турсунов, Асадхўжа Мўйдинхўжаев, Бекзод Ҳамидов,Саиджамшид Жафаров ва Шоҳжаҳон Абдуллаев турнининг ҳал қилувчи баҳсида қатнашади.
Қизлар ўртасида -48 кг вазн тоифасида Саидахон Раҳмонова финал йўлланмасини қўлга киритганди. Кун дастурида Раҳмонова ҳам ҳал қилувчи баҳсда иштирок этади.
Ўзбекистон вакилларидан Шунқор Абдурасулов, Нурислом Исмоилов, Ҳавасбек Асадуллаев, Жасурбек Йўлдошев ва Дилшод Абдумуродов турнирнинг бронза медалини қўлга киритди. Қизлардан -63 кг вазнда Хадичабону Абдуллаева 3-ўринга эга чиқди.
Эслатиб ўтамиз, 19 февралда бошланган, “Кичик Жаҳон чемпионати” деб аталадиган чемпионатда ўзбекистонлик боксчилар сермаҳсул натижа қайд этмоқда. Тўлқин Қиличев шогирдлари иштирокчи мамлакатлар орасида энг кўп финал йўлланмасига эга чиқди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь