Бугун Ўзбекистон ЖЧ-2026 3-саралаш босқичидаги юришини бошлайди

Спорт

image

Бугун, 5 сентябрь куни футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси 2026 йилги Жаҳон чемпионати саралашининг 3-босқичи доирасида Шимолий Корея билан баҳс олиб боради.

“AiScore” маълумотларига кўра, Ўзбекистон ва КХДР шу вақтга қадар 9 марта тўқнаш келган. Беллашувлардан 6 тасида оқ бўриларнинг қўли баланд келган бўлса, 1 та ўйинда корейслар ғалаба қозонган. Яна 2 та ўйинда дуранг қайд этилган.

Бугунги учрашувда мезбонлар тўлиқ оқ либосда, дарвозабон эса яшил либосда ҳаракат қилади.

Мазкур учрашувда уммонлик ҳакамлар бригадаси ишлайди. Бош ҳакам Аҳмад Абу Бакар ал-Каф, унга қанотларда ҳамюртлари Абу Бакар ал-Амри ва Рашид Ҳамид ал-Гаити ёрдам беради. 4-расмий ҳакам сифатида эса Қосим Матар ал-Ҳатми ишлайди.

Шунингдек, қувайтлик Абдуллоҳ Жамоли VAR ҳаками сифатида фаолият юритади. Баҳс соат 19:00 да старт олади.


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзбекистон Шимолий Корея Жаҳон чемпионати

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг