Бугун Ўзбекистон Россия билан ўйнайди
Sport
−
11:14 938 2 minutes
Бугун, 12 ноябрь куни Ўзбекистон миллий терма жамоаси Россияга қарши ўртоқлик учрашувида майдонга тушади. Учрашув Тошкентдаги “Пахтакор” стадионида соат 20:00 да бошланади.
Мазкур баҳсда тожикистонлик FIFA рефериси Гулмуроди Саъдулло бош ҳакам вазифасини бажаради. Унга қанотларда FIFA ассистентлари Ҳасан Каримов ва Фарҳод Қуролов ёрдам беради.
Россия ва Ўзбекистон терма жамоалари сўнги бор 2022 йилда “Пахтакор” стадионида ўзаро тўқнаш келган. Ўша учрашув 0:0 ҳисобидаги дуранг билан якунланган эди.
Ўзбекистон терма жамоаси сардори Элдор Шомуродов учун ҳам бу ўйин алоҳида аҳамиятга эга. У аввал Россиянинг “Ростов” клубида тўп сурган ва ҳозирда Россия терма жамоаси бош мураббийи бўлиб ишлаётган Валерий Карпин қўл остида ўйнаган.
Ўзбекистон терма жамоасининг етакчи футболчиси, “Манчестер Сити” ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов ушбу учрашувда иштирок этмайди. Россия терма жамоасида ҳам бир қатор йўқотишлар бор. Жумладан, ярим ҳимоячилар Александр Головин (“Монако”) ва Наиль Умаров (“Спартак”), шунингдек, ҳимоячи Максим Осипенко (“Динамо”) жароҳати туфайли майдонга туша олмайди.
ПСЖ дарвозабони Матвей Сафонов ва “Галатасарой” ярим ҳимоячиси Алексей Батраков Россия терма жамоасининг ўйинолди машғулотларида иштирок этди. Валерий Карпиннинг маълум қилишича, Сафонов Ўзбекистонга қарши учрашувда асосий таркибда майдонга тушади.
Бугунги баҳс натижаси FIFA рейтингида ҳам ҳисобга олинади. Айни пайтда Россия терма жамоаси 35-ўринда, Ўзбекистон эса 59-ўринда бормоқда.
Live
All