Бугун Ўзбекистон Осиё кубогида юришини бошлайди
Спорт
−
28 Январь 6154 1 дақиқа
Бугун, 28 январь куни Ўзбекистон миллий терма жамоаси футзал бўйича Осиё кубогидаги илк учрашувини ўтказади. Нодир Элибоев шогирдларига дастлабки турда Тожикистон терма жамоасига рақиблик қилади. Учрашув Тошкент вақти билан соат 17:00 да бошланади.
Кеча, 27 январь куни Индонезия пойтахти Жакарта шаҳрида футзал бўйича Осиё кубоги старт олди. Ўзбекистон терма жамоаси “C” гуруҳи 1-турида Тожикистонга қарши баҳс олиб борса, навбатдаги учрашувлар эса жорий йилнинг 30 январь ва 1 февраль кунлари Австралия ва Япония терма жамоаларига қарши бўлиб ўтади.
Маълумот учун, Ўзбекистон миллий терма жамоаси Осиё кубогида узлуксиз иштирок этиб келаётган тўртта жамоадан бири ҳисобланади. Шунингдек, Эрон, Япония ва Таиланд терма жамоалари ҳам қитъа биринчилигини бирор марта ҳам ўтказиб юбормаган.
Ўзбекистон терма жамоаси қитъа биринчилиги тарихида тўрт бор финалгача етиб борган ва тўтр марта кумуш медалларга сазовор бўлган. Шунингдек, 6 марта бронза медалини қўлга киритган.
Live
Барчаси