Бугун Ўзбекистон Габон билан ўйнайди

Спорт

image

Бугун, 27 март куни футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси FIFA Series халқаро ўртоқлик турнир доирасида Габонга қарши баҳс олиб боради. Учрашув “Бунёдкор” стадионида соат 19:00 да бошланади.

Тошкент мезбонлигидаги халқаро турнир доирасида Венесуэла ва Тринидад Тобаго қарама-қаршилиги ҳам бўлиб ўтади. Ушбу баҳс эса “Пахтакор” стадионида 15:00 да старт олиши режалаштирилган.

Маълумот учун, Ўзбекистон ва Габон терма жамоалари ўз тарихида илк бор тўқнаш келмоқда. Ушбу баҳсдан сўнг Фабио Каннаваро бошчилигидаги Ўзбекистон миллий терма жамоаси жорий йилнинг 30 март куни Венесуэла терма жамоаларига қарши майдонга чиқади. Ушбу баҳс ҳам “Бунёдкор” стадионида бўлиб ўтади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ FIFA Series мусобақаси учун Фабио Каннаваро кенгайтирилган таркибни эълон қилган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзбекистон Габон FIFA Series

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг