Бугун ўзбек боксининг 6 нафар юлдузи рингга кўтарилади
Спорт
−
17 Сентябрь 2019
4530Россиянинг Екатеринбург шаҳрида бокс бўйича жаҳон чемпионатининг тўққизинчи кун беллашувлари бўлиб ўтади. Ушбу кун доирасида 6 нафар ўзбекистонлик боксчи чорак финал йўлланмаси учун баҳс олиб борадилар.
Бугун, 17 сентябрь куни соат 15:00 дан бошланадиган кундузги дастурда Шаҳобиддин Зоиров ва Санжар Турсунов, 19:00 дан кейинги кечки дастурда эса Миразиз Мирзаҳалилов, Бобоусмон Батуров, Дилшод Рўзметов ва Баҳодир Жалолов рингга кўтарилади. Терма жамао вакилларининг бугунги рақиблари қуйидагича:
-52 кг: Шаҳобиддин Зоиров – Азат Усеналиев (Қирғизистон)
-91 кг: Санжар Турсунов – Санжит Санжит (Ҳиндистон)
-57 кг: Миразиз Мирзаҳалилов – Муҳаммад Ҳамоут (Марокаш)
-69 кг: Бобоусмон Батуров – Деланте Жонсон (АҚШ)
-81 кг: Дилшод Рўзметов – Андре Паул Арадоай (Руминия)
+91 кг: Баҳодир Жалолов – Цотне Рогава (Украина)