Бугун Тошкентнинг 5 тумани аҳолиси “свет”сиз қолади

Жамият

image

Бугун, 11 май куни Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек, Юнусобод, Яшнобод, Учтепа ҳамда Яккасарой туманлари ҳудудидаги айрим аҳоли яшаш хонадонлари ҳамда кичик тадбиркорлик субъектларида электр энергияси соат 09:00 дан 17:00 га қадар вақтинчалик ўчирилади. Бу ҳақда “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Тошкент шаҳар филиали Матбуот хизмати хабар берди.

Қуйида электр энергиясида узилиш бўладиган ҳудудлар билан танишишингиз мумкин:

Яккасарой туманининг: “Муқимий” маҳалласи З.Валидий, Жамбил ҳамда К.Яшин кўчалари ҳудудидаги аҳоли яшаш хонадонларида;

Юнусобод туманининг: Бодомзор, Чимиробод ҳамда М. Миркаримова кўчалари ҳудудидаги аҳоли яшаш хонадонларида;

Яшнобод туманининг: Абай, Янги Иқбол, Сариқбоев, Абадият, Мураббийлар, Донишманд, Фидокор, Соҳил, Ибрат, Ифтихор, Тузел, М. Авезов, Гўзал,Темир йўл, Жарбоши ҳамда Таишисти кўчалари ҳудудидаги аҳоли яшаш хонадонларида;

Учтепа туманининг: “Катта қани” МФЙ ҳудудидаги аҳоли яшаш хонадонларида;

Мирзо Улуғбек туманининг: “А.Темур”, “Темурийлар”, “Жасорат”, “Алишеробод”, “Сарбоз” ҳамда “Ижодкор” МФЙлари ҳудудидаги аҳоли яшаҳ хонадонларида электр энергияси вақтинчалик ўчирилади.

Электр энергиясининг ўчирилишига мазкур ҳудудларда юқори кучланишли электр узатиш тармоқларини янгилаш ва модернизация қилиш ишларини амалга ошириш сабаб қилиб олинган.


Мақола муаллифи

Теглар

Тошкент свет

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг