Бугун Тошкентдаги яна 2 та туманда газ вақтинчалик ўчирилади

Жамият

image

Тошкентнинг Чилонзор ва Мирзо Улуғбек туманларида бугун, 16 март куни соат 10:00 дан 17:00 га қадар табиий газ таъминоти вақтинчалик тўхтатилади. Бу ҳақда "Ҳудудгаз Пойтахт" газ таъминоти филиали матбуот хизмати маълум қилди.

Қайд этилишича, Чилонзор тумани Бунёдкор кўчаси, "Новза" метро бекати ёнидаги, ўрта босимли ер ости д-89 ммли газ қувурида ва Чилонзор мавзесидаги "Metro market" биноси ёнидан ўтган, ўрта босимли ер ости д-57 ммли газ қувурида газ сизиб чиқиш ҳолати аниқланган. Уни бартараф қилиш ишлари "Ҳудудгаз Пойтахт" ГТФнинг "Чилонзортумангаз" газ таъминоти бўлими томонидан амалга оширилиши режалаштирилган.

Чилонзор туманида:

— "Чилонзор" МФЙдаги жами 1 890 та уй хўжаликлари ҳамда кўп қаватли уйлардаги аҳоли хонадонларида;
— "Чарх комолон" МФЙдаги 894 та;
— "2- Чарх комолон" МФЙда жойлашган кўп қаватли уйлардаги жами 2 240 та;
— "3- Чарх комолон" МФЙда жойлашган кўп қаватли уйлардаги жами 2 460 та;
— "Катта Чилонзор 1" МФЙда (1-мавзе) жойлашган кўп қаватли уйлардаги жами 2 180 та;
— "Катта Чилонзор 2" МФЙда (2-мавзе) жойлашган кўп қаватли уйлардаги жами 2 284 та;
— "Катта Чилонзор 3" МФЙда (3-мавзе) жойлашган кўп қаватли уйлардаги жами 2 470 та;
— "Новза" МФЙда (4-24-мавзелар) жойлашган кўп қаватли уйлардаги жами 2 880 та;
— "Бешчинор" МФЙда (5-мавзе) жойлашган кўп қаватли уйлардаги жами 2 320 та;
— "Дилобод", "Халқлар дўстлиги" МФЙларида (6-мавзе) жойлашган кўп қаватли уйлардаги жами 3 220 та;
— Чилонзор 5-мавзеда жойлашган 1-2-3-4-49-50 кўп қаватли уйлардаги жами 504 та аҳоли хонадонларида;

Қолаверса, Мирзо Улуғбек туманининг "Пастки юз" МФЙдаги 367 та уй хўжаликларида ҳам табиий газ таъминоти вақтинчалик тўхтатилади.


Мақола муаллифи

Теглар

Чилонзор огоҳлантириш газ ўчади

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made