Бугун Тошкентда ёмғир ёғади
Бу қизиқ
−
10 август 3839 1 дақиқа
Бугун, 10 август куни Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати 42 даражагача кўтарилади, шунингдек, айрим ҳудудларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин. Бу ҳақда Ўзгидромет хабар берди.
Унга кўра, бугун кундузи ёғингарчилик кутилмайди, фақат Тошкент вилоятининг айрим жойларида куннинг иккинчи ярмида қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 35-40 даража, шимолда, жанубда ва чўл ҳудудларда 41-42 даражагача бўлади.
Пойтахтда куннинг иккинчи ярмида қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 37-39 даража бўлади.
Тоғли ҳудудларнинг айрим жойларида қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол 9-14 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 28-33 даража бўлади.
Live
БарчасиБлогер Азиз Ҳакимов 4 йилга қамалди
11 август
Путин ҳеч нарсадан қўрқмаслигини айтди
11 август