Бугун Тошкентда 50 минг долларлик шахмат турнири старт олади
Спорт
−
08 Июль
3127Жорий йилнинг 8-9 июль кунлари Тошкент шаҳрида ўзбекистонлик FIDE жаҳон чемпиони, гроссмейcтер Рустам Қосимжонов халқаро турнири ўтказилади. Бу ҳақда “Uzchess” лойиҳаси матбуот хизмати хабар берди.
Маълум бўлишича, турнирнинг соврин жамғармаси 50 минг АҚШ долларини ташкил этади. Шахматчилар рапид йўналишида 15+10 кўринишидаги вақт назорати бўйича мусобақа ғолиблиги учун дона суради.
Ўзбекистонлик шахматчилардан ташқари турнирда Пархам Магсудлу, Шаҳриёр Мамадиёров, Александр Грисчук ва Ричард Раппорт каби шахмат юлдузлари иштирок этади.
Турнирда Ўзбекистон шарафини Нодирбек Абдусатторов, Жавоҳир Синдоров, Нодирбек Ёқуббоев, Шамсиддин Воҳидов, Жаҳонгир Воҳидов ва бевосита Рустам Қосимжоновнинг ўзи ҳам ҳимоя қилади.
Қайд этиш жоиз, мазкур турнир иккинчи марта ўтказилмоқда. Ўтган йилги баҳсларда Жавоҳир Синдоров ғолибликни қўлга киритганди.