Бугун таэквондо бўйича жаҳон чемпионати старт олади

Спорт

−

image

Бугун Буюк Британиянинг Манчестер шаҳрида таэквондо бўйича жаҳон чемпионати баҳслари бошланади. Нуфузли мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси спортсилари ҳам иштирок этади.

Бугунги кун дастурида эркаклар ўртасида -58 кг, аёллар ўртасида -46 ва -73 кг вазн тоифаларида беллашувлар ўтказилади.

Ўзбекистонлик спортчилардан Суҳроб Бобобеков биринчи бўлиб мусобақани бошлаб беради. -58 кг вазн тоифасида жанг қиладиган ўзбек таэквондочиси бугун дастлабки даврада эстониялик Александр Галактионовга қарши баҳс олиб боради.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

6

Рейтинг

3.3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг