Бугун Суперлигада Тошкент дербиси
Спорт
−
17 май 2019 4272 1 дақиқа
Бугун Ўзбекистон Суперлигасининг 9-тур ўйинлари давом эттирилади. Тур доирасида бугунга белгиланган ягона учрашув Тошкентда ўтказилади.
Унда мухлислар Тошкент дербиси гувоҳига айланишади. Пойтахтнинг икки клуби – “Локомотив” ва “Бунёдкор” ўртасидаги баҳсга “темирйўлчилар” мезбонлик қилишади.
Эътиборлиси, икки клуб турнир жадвалида ёнма-ён боришмоқда. Вадим Абрамов шогирдлари “Локомотив”дан 4 очко кам жамғарган ҳолда 3-ўринда бормоқда. “Темирйўлчилар” бу мавсум ўз майдонида умуман ютқазмади.
Маълумот учун, ҳозирда “қалдирғочлар” устози ҳисобланган Вадим Абрамов ўз вақтида “Локомотив”ни ҳам бошқарган эди.
Live
Барчаси22 август
Чиноздаги “дом”лардан бирида ёнғин чиқди
22 август