Бугун Шомуродов ва “Рома” чорак финал йўлланмаси учун майдонга тушади

Спорт

image

Бугун, 13 март куни Европа лигасида чорак финалчилар номи аниқланади. “Олимпиакос”-“Будё-Глимт”, “Атлетик”-“Рома”, “Лацио”-“Виктория”, “Айнтрахт”-“Аякс”, “Лион”-ФКСБ, “Тоттенхэм”-АЗ, “Рейнжерс”-“Фенербахче”, “Манчестер Юнайтед”-“Реал Сосьедад” ўйинлари кун тартибидан ўрин олган.

“Рома” Бильбаода чорак финал масаласини ҳал қила оладими?

Римнинг “Рома” клуби Европа лигаси 1/8 финал жавоб ўйинида “Атлетик” меҳмони бўлади. Дастлабки ўйинда сўнгги дақиқаларда ўзбекистонлик ҳужумчи Элдор Шомуродовнинг голи эвазига римликлар 2:1 ҳисобида ғалаба қозонганди. Масала тўлиқлигича ҳал бўлгани йўқ, сабаби “Сан-Мамес”да “Атлетик” ҳам анча ноқулайлик туғдиради. Бильбаоликлар ҳам ғалаба учун, кейинги босқич йўлланмаси учун майдонга тушади. Ушбу ўйин бугун, 13 март куни Тошкент вақти билан 22:45 да старт олади.

“Тоттенхэм” ўз уйида ўйнайди

Лондоннинг “Тоттенхэм” клуби Европа лигаси нимчорак финалида Нидерландиянинг АЗ жамоасини қабул қилади. Дастлабки ўйинда АЗ 1:0 ҳисобида ғалаба қозонган эди. Жавоб баҳси Лондонда ва орадаги фарқ минималлигини ҳисобга олиб, “Тоттенхэм” кейинги босқичга чиқиш учун асосий фаворит ҳисобланади. Лекин АЗ ўз уйида Лондон клубини мағлуб эта олган ва бу ишни меҳмонда ҳам амалга оширишга ҳаракат қилади. Мазкур ўйин 14 мартга ўтар кечаси 01:00 да старт олади.

“Манчестер Юнайтед” “Олд Траффорд”да масалани ҳал қилишга уринади

Сан-Себастьянда бўлиб ўтган Европа лигаси 1/8 финал дастлабки ўйинда “Реал Сосьедад” “Манчестер Юнайтед” билан 1:1 ҳисобида дуранг қайд этганди. “Олд Траффорд”да бугун жавоб ўйини бўлиб ўтади ва “Манчестер Юнайтед” кичик устунликка эгадек кўриниши мумкин. Аммо “Реал Сосьедад” ҳам чорак финал учун борини ташлайди. Мазкур ўйин 14 мартга ўтар кечаси Тошкент вақти билан 01:00 да старт олади.


Мақола муаллифи

Теглар

Европа лигаси Рома Элдор Шомуродов Атлетик

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг