Бугун Президент Мустақиллик байрами тадбирида иштирок этади
Жамият
−
08:57 2730 1 дақиқа
Бугун, 28 август куни Президент Шавкат Мирзиёев иштирокида Ўзбекистон мустақиллигининг 35 йиллигига бағишланган тантанали тадбир бўлиб ўтади. Бу ҳақда мамлакат етакчисининг матбуот котиби Шерзод Асадов маълум қилди.
Асадовнинг қайд этишича, бугун Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳрида жойлашган "Шаҳидлар хотираси" хиёбонида қатағон қурбонларини йод этиш маросимида иштирок этади ҳамда “Янги Ўзбекистон” боғида Мустақиллик монументи пойига гул қўяди.
Шунингдек, кечқурун давлат раҳбари Ўзбекистон тарихидаги қутлуғ сана – мамлакат мустақиллигининг 35 йиллигига бағишланган тантанали тадбирда иштирок этиб, ўзбек халқини байрам билан табриклайди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Президент Шавкат Мирзиёев иштирокида мамлакат мустақиллигининг 35 йиллиги муносабати билан юксак давлат мукофотларига сазовор бўлган бир гуруҳ ўзбекистонликларни тақдирлаш маросими бўлиб ўтганди.
Live
Барчаси