Бугун Президент давлат мукофотларини топширади

Жамият

image

Бугун, 27 август куни Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон мустақиллигининг 34 йиллиги муносабати билан давлат мукофотларини топширади. Бу ҳақда Президент матбуот котиби Шерзод Асадов маълум қилди.

Маълумки, жорий йил 23 август куни Президентнинг “Ўзбекистонда илм-фан, адабиёт, маданият ва санъат соҳаларини ривожлантиришга улкан ҳисса қўшган бир гуруҳ марҳум олим ва ижодкорларни мукофотлаш тўғрисида”ги ва “Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг ўттиз тўрт йиллиги муносабати билан фан, таълим, соғлиқни сақлаш, спорт, адабиёт, маданият ва санъат соҳалари ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида”ги, 24 августда “Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг ўттиз тўрт йиллиги муносабати билан ҳарбий хизматчилар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида”ги ва 25 августда “Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг ўттиз тўрт йиллиги муносабати билан давлат хизматчилари ҳамда ишлаб чиқариш ва ижтимоий-иқтисодий соҳалар ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида”ги фармонлари имзоланганди.

Шунингдек, давлат раҳбари бугун Тошкент шаҳрида Ўзбекистон давлат санъат музейининг янги биноси қурилишига старт беради ҳамда “Тошкент-Шарқий” халқаро аэропортида амалга оширилган бунёдкорлик ишлари билан танишади.


Мақола муаллифи

Теглар

Шавкат Мирзиёев мукофотлар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг